19:14 / 26.02.2021
1 654

Ўруновни “Спартак”да Тедеско “синдиргани" ростми?

Ўруновни “Спартак”да Тедеско “синдиргани" ростми?
Ёзги трансферлар мавсумида Остон Ўруновнинг “Уфа”дан “Спартак”га ўтгани спорт жамоатчилигида қанчалар кенг муҳокама қилинган бўлса, ярим мавсумдан сўнг, ўзбекистонлик ярим ҳимоячининг Москвадан Уфага қайтгани ҳам мухлису мутахассислар эътибор марказида турибди.

Премьер-лигадаги жойини сақлаб қолишга интилаётган “Уфа”нинг Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олгани уфаликларнинг қишки трансферлар мавсумидаги асосий ютуғи сифатида баҳоланмоқда. Бу трансфер бўйича уч нафар мутахассиснинг муносабатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ринат Билялетдинов, “Рубин” собиқ бош мураббийи:

Ўрунов “Спартак”да бош мураббий Доменико Тедескога тўғри келмади. Остон ҳар қандай жамоада ҳам ўйнаб кетаверадиган футболчилар тоифасига кирмайди. У “Рубин”даги Хвича Кварацхелия каби ўзига хос футбол намойиш қилади. Остон ўз ўйинини мухлисларга кўрсатиб, уларни ўзига ўргатиб қўяди, лекин унинг ўйин услубини такрорлай оладиганлар жуда камчилик.

Кварацхелияга ҳам жиддий қараш бошланди. У ўйин услубини тез ўзгартиради, жарима ишлайди, кутилмаган қарорлар қабул қилади.

Шунингдек, Остон Ўруновнинг ҳам дриблингларини рақиблар жиддий ўрганиб чиққан ва унга қарши қўлланадиган усулларни ҳам. Балки, Ўрунов “Уфа”да ўйнаганида рақиблар томонидан бу жамоанинг имкониятлари каби футболчининг услубига етарли даражада эътибор қаратилмагандир. Лекин “Спартак” бошқа даражадаги клуб.

Константин Генич, собиқ футболчи ва таниқли шарҳловчи:

Бу жараёнда футболчи “Спартак”га Шамиль Газизов ортидан ўтганини тўғри тушуниш керак. Газизов “Спартак” хўжайини Леонид Федунни бу бизнес лойиҳага ишонтирган. “Спартак” Ўрунов учун сарфлаган маблағ миқдори, умуман, бу трансфер оддий келишув. Келажакда клуб Ўрунов трансфери орқали кўпроқ пул ишлаб олиши мумкин эди.

“Уфа”даги ярим мавсумдан кейин футболчининг ўзи янги чақирувга, “Спартак” даражасида ўйнашга тайёрлиги ёки бунга эрта бўлгани бошқа масала. Остонга “Уфа”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Вадим Евсеев ва Шамиль Газизов юқори баҳо берди ва ҳамон унга ишонишмоқда. Шамиль унинг трансфери ўзини оқлашига умид қилган.

Ўрунов яхши сифатларини, тезкорлик ва дриблингларини намойиш қилди. Бир сўз билан айтганда, кучли футболчи. Унга Шамиль Газизов ишонади ва айнан “Уфа”га қайтгани ҳам бежиз эмас. Остонга “Рубин” ҳам харидор эди.

Владимир Согниенко, Okko онлайн-кинотеатри спорт трансляциялари бош муҳаррири:

Остон Ўрунов “Уфа”да ўйнаган. У жамоа етакчиси сифатида тўп тепган. Ҳозир қандай формадалигини билиш қийин. “Спартак”даги вазият уни синдирдими? Йўқ, бундай эмас, бунақа ҳолатлар кўп учрайди. “Уфа”да у яна ўзини кўрсата олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўруновни “Спартак”да Тедеско “синдиргани" ростми?