00:20 / 27.02.2021
2 403

Отабек Ғуломхўжаев: "Унинг мен учун ҳурмати йўқ!"

Отабек Ғуломхўжаев: "Унинг мен учун ҳурмати йўқ!"
Яқинда сайтимиз орқали хабар берганимиздек, бугун Наманганда “Навбаҳор” ҳамда “Андижон” жамоалари иштирокида навбатдаги назорат учрашуви ўтказилди ва унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Лекин ўйин анча асабий руҳда ўтди. Буни андижонликларнинг икки нафар футболчиси майдондан четлатилганидан ҳам билса бўлади.

Шунингдек, учрашув пайтида иккала жамоа бош мураббийлари ҳам ўзаро жанжаллашиб кетгани хусусида маълумотлар пайдо бўлди. Вазиятга ойдинлик киритиш учун “Андижон” бош мураббийи билан боғландик.

- Бугунги учрашув чоғида “Навбаҳор” устози билан ўртангизда тортишувли вазият юз бергани ҳақида эшитдик. Аслида нима бўлди?
- Ўйин пайтида хиссиётлар жунбушга келади. Мана шундай пайтда бир-биримизни ҳақорат қилдик ва асабларимизни жиловлай олмадик. Оқибатда ҳеч ким ўзини назорат қила олмади. Футболда хиссиётлар бўлиб туради. Бу ҳолат қандай юз бергани энди муҳим эмас. Тўғриси, Нўъмон Ҳасанов ҳақида гапиришни ҳам хоҳламайман. Бундан буёғига унинг мен учун ҳурмати йўқ.

- Умуман айтганда, ўйин қандай бўлди?
- Биз натижага қарамаяпмиз. Аммо жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. Голлар иккинчи бўлимда урилди. Танаффусдан кейин таркибда ўзгаришларни қилдим. Айниқса, биринчи бўлимда жамоамиз яхши таассурот қолдирди. Лекин иккинчи бўлимда ҳеч кимнинг ўйнагиси келмай қолди. Чунки асаб бузилганди. Икки нафар ўйинчимизга қизил карточка кўрсатилди.

- Қишки йиғин давомида “Навбаҳор”га қарши учинчи марта назорат учрашуви ўтказилди. Аслида бу ўйин керакмиди?
- Ҳозирги шароитдан келиб чиқиб ўйин ўтказгандик. Биз Андижондамиз, водийда яна қайси рақиб бор? “Навбаҳор” кучли рақиб бўлгани боис уларга қарши ўйнаб қандай тайёрланаётганимизни кўриб олишимиз керак эди. Яна битта ўйин ташкил қилмоқчимиз. Майдон ҳолати, об-ҳавога қараб ўйин кунини белгилаймиз.

- Ҳозирги таркибга яна қўшиладиган футболчилар борми?
- Ҳа, кутиляпти. Италиялик ҳужумчимиз Туркияда карантин туфайли кела олмаяпти. Лекин карантин тугагач, албатта келади. Сафимизга яна қўшиладиган футболчилар бор. Яқин кунларда албатта эшитасизлар. Бу ҳали якуний таркиб эмас.

Шуҳратбек Жўраев

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Отабек Ғуломхўжаев: "Унинг мен учун ҳурмати йўқ!"