21:27 / 04.03.2021
2 000

"Локомотив" янги футболчиларини оммага таништирди

"Локомотив" янги футболчиларини оммага таништирди
Бугун "Локомотив" матбуот анжуманлар залида 2021 йилги мавсум арафасида таркибга келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда "Локомотив" ПФК спорт директори Равшан Муқимов билан жамоамиз бош мураббийи Микаель Секейра ҳам иштирок этди.

Бугунги маросимда "темирйўлчилар" сафига қўшилган Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Жавоҳир Сидиқов, Санжар Қодирқулов, Диего Барданка, Ислом Рашидхонов ва Хуршид Мухторов каби футболчилар кенг оммага таништирилди ҳамда уларга ўз футболкалари тақдим этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Локомотив" янги футболчиларини оммага таништирди