Суперлиганинг янги мавсуми старт олди. Чемпионатнинг илк учрашувида "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" ўзаро куч синашди.
Беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев иштирок этди.
- Наманган мен учун жуда қадрли шаҳар. Бу ерда фаолиятимнинг катта қисмини ўтказганман. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, "Навбаҳор"нинг кучли жамоа эканлигини билардик. Мухлислари ажойиб. Ростини айтсам, ёпиқ ўйин кўрсатишга мажбур бўлдик. Наманганликларга ҳам омад тилайман.
- Милан Митрович нимага майдонга тушмади?
- Унинг фарзанди касал бўлиб қолди. Инсонийлик фактори сабаб унга жавоб бердик. Милан Митровичнинг қайтиш имконияти бўлмаса, дарвозабон оламиз.
"Навбаҳор" қанотларда фаол. Уларда яхши имкониятлар вужудга келди. Футболда ким гол урса, ўша ғалаба қозонади. Бугунги беллашувга ҳурмат юзасидан муносабатда бўлдик. Ҳар бир ўйинга финалдек қараймиз. Якунда нима бўлишини вақт кўрсатади.
"Навбаҳор" устидан тўлиқ устунликка эришдик деёлмайман. Мезбонлар ўйиннинг катта қисмида устунликка эришишди.
Мавсумолди тайёргарлик жараёнини ёпиқ тарзда ўтказдик. Журналистлар нигоҳидан четда юрдик. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди