23:30 / 09.03.2021
2 106

"Локомотив" бош мураббийи: "Биз бугунги ғалабани Темурхўжага бағишламоқчи эдик, бироқ бу ўхшамади..."

"Локомотив" бош мураббийи: "Биз бугунги ғалабани Темурхўжага бағишламоқчи эдик, бироқ бу ўхшамади..."
Бугун Олмалиқда АГМК клуби Суперлига янги мавсумининг илк тури доирасида "Локомотив"ни меҳмон қилди. Ўйин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан сўнг "Локомотив" бош мураббийи Микаэл Секейра сайтимиз ходимларига учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Бугун жуда яхши ўйин бўлди. Бироз муаммолар ҳам кузатилди. Биринчи бўлимдаги илк голдан сўнг ўзимизга келиб олишимиз озроқ қийин бўлди, бироқ биз буни уддаладик ва жавоб голини уришга муваффақ бўлдик. Иккинчи таймдаги ҳаракатларимиз эса биринчисига ўхшамади. Лекин жамоамизнинг ҳар бир аъзоси ўзига юкланган вазифани тўлиқ бажарди. Биз ўз устимизда ишлашни давом эттирамиз ва кейинги ўйинларга жиддий тайёргарликни бошлаймиз".

- Темурхўжа Абдухолиқовнинг йўқлиги режаларингизни қай даражада ўзгартириб юборди?
"Темурхўжа қобилиятли футболчи. Бугунги ўйинни айнан унга бағишлаб ўйнамоқчи эдик, бизнинг ғалабамиз унга ажойиб совға бўлар эди. Лекин мақсадимиз бироз ўхшамади. Ўйлаймизки, кейинги баҳсларда биз яхшироқ ҳаракат қилиб, ғалабаларни қўлга киритамиз".

- Жамоа қисқа пасларга асосланган ўйин кўрсатмоқда, шу сабабли кичик хатолар ҳам кузатилди. Дарвозабоннинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
"Авваламбор, мен жамоамдаги ўйинчиларнинг ўйинидан қониқдим. Лекин камчиликлар ҳаммада ҳам бўлади. АГМК жамоасини ҳам ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабага мос ўйин кўрсатди. Биз эса буёғига фақат келаси ўйинларни ўйлашимиз зарур".

- "Локомотив"нинг мавсумолди ўйинларини ёпиқ тарзда ўтказиши сабаби нимада? Ҳаттоки рақиб жамоа вакиллари ўйинни тасвирга олишга рухсат сўраганда қаршилик билдирилган, бундан қандай мақсад кўзланган?
"Очиғи бу саволингизга жавоб беришни хоҳламайман. Ҳозир хаёлимда фақат кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш масаласи турибди. Шу сабаб, бирон нарса хусусида гапиролмайман. Бунинг учун узр".

- АГМК 2-бўлимда "Локомотив"га умуман имконият қолдирмади. Шундан кейин ҳам ўйинчиларингиздан қониқиш ҳосил қилганингизни қандай изоҳлаб бероласиз?
"Ҳали айтганимдай, жамоамдаги ўйинчиларнинг ўйини ёқди. Уларга юкланган вазифани максимал бажаришди. Фақатгина 2-бўлимда рақибимизга омад келиб, гол уришга муваффақ бўлишди. Бизда вақт кам қолганди ва шу сабабли, ҳисобни тенглаштира олмадик. Умуман олиб қараганда эса, яхши ўйнадик, дея оламан", - дейди португалиялик мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Локомотив" бош мураббийи: "Биз бугунги ғалабани Темурхўжага бағишламоқчи эдик, бироқ бу ўхшамади..."