18:53 / 14.03.2021
2 058

Ҳасанбой Дўстматовга профессионал боксдаги учинчи жангида ким рақиб бўлади?

Ҳасанбой Дўстматовга профессионал боксдаги учинчи жангида ким рақиб бўлади?
Фото: Shamo Boxing
Бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов (2-0, 2 КО) 3 апрель куни Тошкентдаги Humo Arena’да ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилади.

Ўзбекистонлик боксчига 33 ёшли тажрибали Алексис Диас (25-2, 17 КО) рақиб бўлади. Бу Дўсматов учун профессионал боксдаги учинчи жанг бўлади.

Мазкур бокс кечасининг асосий жангида Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО), Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) Рёсуке Ивасага (27-3, 17 КО) қарши беллашувда WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади.

Шунингдек, мазкур бокс оқшомида Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик боксчилар жанг қилиши кутилмоқда. Шу кечада Иқболжон Холдоров ва Миразизбек Мирзаҳалилов проф боксдаги дебютини ўтказади.

Дўстматов сўнгги жангини 2020 йилнинг декабрида Одилжон Сотқиновга қарши ўтказган ва уни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўстматовга профессионал боксдаги учинчи жангида ким рақиб бўлади?