17:41 / 18.03.2021
1 415

Бугун Ўзбекистон кубогига қуръа ташланади. Мусобақа қандай форматда ўтади?

Бугун Ўзбекистон кубогига қуръа ташланади. Мусобақа қандай форматда ўтади?
Қуръа тахминан 20:30 да, аниқроғи, Coca-Cola Суперлига 3-туридан жой олган АГМК — “Пахтакор” учрашуви якунига етганидан сўнг жонли эфирга олиб чиқилади. Унда ЎзПФЛ мутахассиси Зоҳиржон Акрамхонов ҳамда Футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев иштирок этади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Регламентда кўрсатилганидек, мусобақанинг гуруҳ босқичида 24 та клуб беллашади. Улар Суперлига ҳамда Про лига клублари ёрдамида шакллантирилади. Фақатгина Чемпионлар лигасида иштирок этувчи клуб(лар) мусобақага 1/8 финалдан бошлаб қўшилади. Уларнинг ўрни Биринчи лига клублари билан саралаш ўйинлари орқали тўлдирилади.

Бугунги қуръа маросими уч босқичда бўлиб ўтади. Биринчи галда Биринчи лиганинг 8 та клуби саралаш ўйинларидаги ўз рақибларини билиб олади. Кейинги галда эса гуруҳ босқичи иштирокчилари ўз рақибларини билиб олади. Учинчи бўлиб Ўзбекистон кубогининг финал учрашувини ўтказиш учун ариза топширган стадионлар саватга солинади ҳамда финал мезбони номига аниқлик киритиб олинади.

Гуруҳ босқичи учун қуръада ҳеч қандай саватлар бўлмайди. Бунда ҳар бир жамоа ҳар қандай рақиб билан бир гуруҳдан жой олиши мумкин. Ҳар бир гуруҳда жами 6 та учрашув ташкил этилади. Кимнинг қайси турда уйда ва қайси турда меҳмонда ўйнаши масаласи қуръа ёрдамида — шаффоф усулда аниқлаб олинади. Гуруҳ босқичи якунига кўра ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни қўлга киритган жамоалар 1/8 финал иштирокчисига айланади. Шунингдек, АГМК клубининг 7 апрель кунги учрашувидан келиб чиқиб, гуруҳларда энг яхши учинчи натижа кўрсатган 2 ёки 3 клуб ҳам 1/8 финалга қўшилади.

1/8 финалдан бошлаб то финалга қадар бўлган плей-офф жуфтликларига алоҳида қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади. Бунда гуруҳлар пешқадамлари 1/8 финалда ўзаро рақиб бўлмайди. Шунингдек, пешқадам клублар бу босқичда “Пахтакор” (ёки АГМК) клуби билан ҳам рақиб сифатида тўқнашмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун Ўзбекистон кубогига қуръа ташланади. Мусобақа қандай форматда ўтади?