Фото: «Jerry Lai / Reuters»
Aмерикалик аралаш услубдаги жангчи (ММA) Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовнинг карьерасини якунлаш тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди. Спортчи Twitterда россияликнинг менежери Aли Aбдул-Aзиз постига изоҳ қолдирган.
AҚШлик спортчи UFC чемпионини ҳақоратлаб, уни қўрқоқликда айблади. Шунингдек, у спортни тарк этганидан сўнг Нурмагомедов руҳан унга таслим бўлганини айтди.
19 март куни UFC раҳбари Дэйна Уайт россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов карьерасини расман тугатганини эълон қилганди. Энди бўшаб қолган енгил вазнда UFC чемпионлик унвони учун Майкл Чандлер ва Чарльз Оливейра кураш олиб боришади.
Нурмагомедов 29 та жангда 29 ғалабага эришган: шулардан 13 тасини UFCда амалга оширган. Унинг вақтинчалик чемпионлик камарига эгалик қилган Фергюсон билан жанги турли сабабларга кўра беш марта бекор қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади