1 911
"Оқ-тепа"нинг бразилиялик легионери: "Ўзбекистонда ўзимни кўрсатсам Бразилия терма жамоасига чақирилишим ҳам мумкин"
Про лига иштирокчиси бўлган Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби янги мавсум олдидан таркибини бир қатор янги футболчилар ҳисобига тўлдириб олди. Куни кеча жамоага яна бир бразилиялик ҳужумчи Гильерме Да Силва келиб қўшилди. Бунга қадар "Гремио", "Атлетико Минейро", "Сахам" (Уммон) каби клубларда тўп тепган 29 ёшлик форвард сайтимизга дастлабки таассуротлари, ўзбек футболи ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Ўзбекистонга келишим жуда ҳам тезда юз берди. "Оқ-тепа" таклифини қабул қилганимдан мақсад совринларга эга чиқиш. Қайсидир маънода бу мен учун ҳам янги чақирув бўлди, дея оламан. Жамоага ҳозирда секин-аста мослашмоқдаман. Умумий хулоса чиқаришга ҳали эрта. Бир нечта ўйинларда иштирок этиб бирор фикрга келиш мумкин. Умид қиламанки ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади.
Менга бу ерда ўз вақтида Ривалдо, Денилсон, Луизао каби юлдузлар тўп тепишганини айтишганда очиғи ҳайрон қолдим ва ўзим ҳам интернет орқали бу борада маълумотлар тўпладим. Шунингдек Уммон чемпионати вакили бўлган "Сахам" клубида ўзбекистонлик ҳимоячи Максимилиян Фомин билан бирга тўп тепганман. Ундан ўзбек футболи ҳақида кўп эшитганман. Клуб таклиф қилган лойиҳа менга ёқди.
Ҳозирга қадар катта жамоаларда ўйнаб кўплаб совринларга эга чиққанман. Фаолиятимни бир жойда тўхтатиб қўйиш ниятим йўқ. Шунинг учун "Оқ-тепа"да янада яхшироқ тўп тепишим зарур. Балки шу орқали терма жамоага ҳам чақирилишим мумкин.
Бразилиялик легионерлардан Ўзбекистондан бошқа мамлакатларда ҳам кўп нарсалар кутишади. Босим катта бўлишини биламан. Мен бунга тайёрман. Ўз ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан", - дейди футболчи.
Абдулазиз Искандаров
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди