12:43 / 25.03.2021
1 984

Вадим Абрамов нега Европадан рақиб танланмаганига ойдинлик киритди

Вадим Абрамов нега Европадан рақиб танланмаганига ойдинлик киритди
Хабарингиз бор, 26 март куни Ўзбекистон ва Гана терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Намангандаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтадиган ўйин 18:00 да старт олади.

Бугун ушбу баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"ФИФА кунларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Пандемия туфайли анча режалар ўзгариб кетди. Европадаги терма жамоалар билан музокара ўтказишимиз мумкин эди, бироқ уларда ҳозир Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Шунинг учун, Африкадан рақиб танлашга қарор қилдик.

Гана кучсиз рақиб эмас. Улар Африканинг 5 карра чемпиони ҳисобланади. Улар Тошкентга қандай таркиб билан келганидан қатъи назар, кучли рақиб деб ҳисоблайман. Биз ҳам сўнгги учрашувларни легионерларсиз ўтказдик. Бу жиҳатдан олиб қараганда, рақибнинг жуда катта фарқи йўқ. Муҳими, бизнинг яхши тайёргарлик кўришимиз
".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов нега Европадан рақиб танланмаганига ойдинлик киритди