23:41 / 26.03.2021
1 699

Вадим Абрамов: "Дарвоза ва марказий ҳимоя оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда"

Вадим Абрамов: "Дарвоза ва марказий ҳимоя оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда"
Ўзбекистон - Гана Б (2:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Биринчи навбатда мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бундай ажойиб муҳитда тўп тепиш доим ёқимли. Ўйин уларга манзур келган бўлса биз бундан хурсандмиз. Гана яхши жамоа эканлигини кўрдингиз. Ғалаба қозониш ва мухлислар ишончини олиш яхши", - деди Абрамов.

- Бугун марказий ҳимояда ўйнаган наманганлик Азим Аҳмедовнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Унинг кўрсатган ўйинини ёмон дея олмайман. Бу чизиқда муаммолар борлиги сабаб унга имконият бериб кўрдик. Умид қиламанки, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади. Биз барчага имконият берамиз. Ўзбекистон паспортига эга барча футболчилар терма жамоага номзод. Суперлигада эндигина учта тур ўтди. Кейинги ўйинларни яна кузатамиз. Наманганлик футболчилар кучлилигини кўрсатса, яхши даражада тўп тепса чақирув олишади.

- Ғалаба билан табриклаймиз. Терма жамоамиз кўплаб ҳужумлар ташкил қилганига қарамасдан реализация паст бўлди. Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Мазкур ҳолатга изоҳ бера оласизми? Шунингдек Элдор Шомуродовдан кўп нарса кутилганди...
- Хорижда ўйнаётган легионерлар узоқ парвозларни амалга ошириб етиб келишди. Уч кун ичида тикланишди ва мослашишди. Ҳамма футболчилар ҳар хил ҳолатда эди. Элдор Шомуродовни вақтлироқ захирага олишни режалаштиргандим. Тўғри, у вазиятлардан фойдалана олмади. Кейинги учрашувда унинг ҳолати янада яхшироқ бўлади, деб ўйлайман.

- Рақиб жисмоний жиҳатдан кучли эди. Жарима зарбасидан гол уриб ҳисобни тенглаштиришди. Ўша вазиятда дарвозабон ҳам хатога йўл қўйди...
- Дарвоза чизиғи муаммоли чизиқлардан бири ҳисобланади. Терма жамоага номзод дарвозабонларни кўздан кечиришда давом этамиз. Майдондаги қолган футболчилар ҳам хатоларга йўл қўйишди. Лекин уларни ҳеч ким пайқамади. Дарвозабонда доим масъулият юқори бўлади. Илёсов иқтидорли дарвозабон.

Яна қайтраман дарвоза чизиғи оғриқли нуқтамиз. Марказий ҳимоячиларни яна кўрамиз. Шу нуқта ҳам муаммойимиз ҳисобланади.

- Ироқ билан ўйинда қандай ўзгаришларга қўл урмоқчисиз?
- Ҳозир қайноқ кайфиятда бирор фикр билдириш қийин. Эртага барчаси аниқ бўлади. Кимдир жароҳат олган, яна кимдирда бошқа муаммо бор. Наманган шаҳрига ва мухлисларга яна бир бор раҳмат айтаман.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов: "Дарвоза ва марказий ҳимоя оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда"