Ўзбекистон - Гана Б (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Иброҳим Танко матбуот анжуманида иштирок этди.
Унга баҳсда гол урган Иссаку Абдул Фатаву ҳамроҳлик қилди.
"Бугун иккала жамоа ҳам яхши ўйнади. Биз иккита жиддий хатога йўл қўйдик ва рақиб голлар урди. Йигитларим ҳисобни тенглаштиришга ўзларида куч топа олишди. Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман", - дейди Иброҳим Танко.
"Жуда ҳам ажойиб учрашув бўлди. Ўзбекистон бизнинг хатоларимиз туфайли ғалаба қозонди. Бу ерда ўйнаганимиздан хурсандмиз. Ўйлашимча бу иккала жамоа учун фойдали бўлди", - дейди Фатаву.
- Ўзбекистон сафида кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
- Мен рақиб сафидаги қайсидир футболчини ажратиб кўрсатишни ёқтирмайман. Тўғри Ўзбекистон сафида 3-4 нафар футболчи ажралиб турди. Буни кеча ҳам айтгандим. Бугунги жамоавий ўйин менда яхши таассурот қолдирди.
- Учрашув тўлиғича Ўзбекистон ташаббуси остида ўтди. Бунга тайёрмидингиз?
- Бу табиий ҳолат. Ўзбекистон ўз майдонида ўйнади, шунчалик кўп мухлислар қаршисида ўйнади. Тўп назорати ҳам улар томонида бўлди. Лекин мен шогирдларим билан фахрланаман. Гол ўтказиб юборгач ҳисобни тенглаштира олганимиздан хурсандман.
- Ўзбекистон, Наманган шаҳри сизда қандай таассурот қолдирди?
- Ўзбек халқи меҳмондўст сифатида таассурот қолдирди. Ўзим ҳам мусулмонман, меҳмондўстлик бу мусулмон халқларига хос бўлган хусусият. Рақиб майдонида ўйнаганда одатда меҳмон жамоа футболчиларига қарши мухлислик қилинади. Бугун эса стадион иккала жамоани бирдек қўллаб қувватлади. Шу боис учрашувдан кейин мухлисларга миннатдорчилик билдирдик. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди