17:27 / 27.03.2021
3 878

Хайрулла Ҳамидов: 2004 йилда туғилган болакай дарвозабонимизнинг муаммосини кўра билди

Хайрулла Ҳамидов: 2004 йилда туғилган болакай дарвозабонимизнинг муаммосини кўра билди
Таниқли журналист ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ўз "You Tube" саҳифасида Ўзбекистон - Гана учрашуви ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди:

"Гана Б жамоаси бўлишига қарамай, жуда муҳим масалада муаммомизни очиб бера олди. Абрамовнинг пешонасига мана шундай тақдир битилган, шекилли. Узоқдан ўтказиб юборилган голлар унинг фаолиятида кўп учрайди. Ҳаттоки, у бош мураббий бўлган пайтларда терма жамоамизнинг ишончли посбони Нестеров билан ҳам мана шундай голлар қўйиб юборганмиз. Игнатийда фақат шу масалада муаммо бор эди, бошқа жабҳаларда у жуда зўр дарвозабон.

2004 йилда туғилган Фатау дарвозабонимизнинг муаммосини илғай билди. У биринчи таймда узоқдан берилган зарбаларга дарвозабонимиз реакциясини кузатиб ўтирди ва майдонга тушгач, унинг ожиз томонидан фойдалана олди. Ганалик ёш футболчи зарба янада кучлироқ берилса, дарвозабон уни қайтара олмаслигини билди
", - деди Хайрулла Ҳамидов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хайрулла Ҳамидов: 2004 йилда туғилган болакай дарвозабонимизнинг муаммосини кўра билди