Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Сербияга (2:2) қарши беллашувдаги мунозаралаи вазият бўйича баёнот берди.
“Португалия терма жамоаси сардори бўлиш – бу менинг ҳаётимдаги энг шарафли ва қувонарли ҳолат. Мен юртим учун боримни беришга тайёрман ва бу муносабат ҳеч қачон ўзгармайди. Аммо шундай қийин вазиятлар бўладики, ундан нафақат биз балки бутун миллат азият чекади. Бошингизни кўтаринг ва кейинги чақириқни ҳозироқ қабул қилинг! Олға, Португалия” дея ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида пост қолдирди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Сербия-Португалия (2:2) учрашувининг ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқасида Роналду рақиб дарвозасини ишғол этишга уринди. Аммо мезбонлар ҳимоячиси сўнгги сонияларда тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолишга эришди. Тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтишга улгурган бўлсада, ҳакамлар Криштианунинг голини инобатга олишмади. Қанот ҳакамига босим ўтказишга уринган Роналду бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Шундан кейин портгалиялик ҳужумчи сардорлик боғичини, ечиб майдонга улоқтирганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди