Тўрт кун олдин Наманганда Гана жамоасини мағлуб этган терма жамоамиз кеча Тошкентда Ироққа имкониятни бой бериб қўйди. Гана терма жамоасини кўрдик, маҳаллий клубларда ўйнайдиган футболчиларни йиғиб келишибди. Бизда эса таъбир жоиз бўлса, ҳозирги пайтнинг энг кучли футболчилари жам бўлди.
Мана шу энг кучли футболчиларимиз Ироқ билан ўйинда ғалаба тугул, гол ура олишмади. Хўш, бундан ваҳима қилиш керакми? Ваҳима қилса ҳам бўлади, қилмаса ҳам. Ваҳимали томони шундки, биз ўз майдонимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлдик ва бунинг устига ФИФА рейтингига таъсир қиладиган ўйинни бой бердик. Бундай ҳолатлар барибир жаҳлни чиқаради.
Ваҳимасиз томони - бу бир ўртоқлик ўйини эди ва унда исталган ҳисоб қайд этилиши мумкин. Биз энг асосийси июнь ойида Саудия Арабистонида бўладиган ЖЧ саралаш учрашувларида ўзимизни кўрсатишимиз керак. Вадим Абрамов айтдики, Саудияда бошқача ўйин кўрсатамиз. Менинг ҳам шундай бўлишига ишонгим келяпти.
Ҳозир эса янги мураббий қидириш керак, фалончи футболчиларни олиш керак деган гаплардан фойда йўқ. Халқимизда кечувда отлар алмаштирилмайди деган мақол бор. Эсон-омон кечувдан ўтиб олайлик, уёғи бир гап бўлар. Саралашнинг 3-босқичига чиқа олмасак, шундоқ ҳам мураббий кетади. Мабодо чиқсак ҳам ўзгарадими? Бу борада обдон бош қотиришга тўғри келади.
Шундай экан, ҳозирги вазиятда энг маъқул йўл - учта расмий баҳсни ўтказиб олиш. Қолган ҳаммаси бекор. Агар бир бўлиб ҳаракат қилсак, Сингапурни ҳам, Яманни ҳам, керак бўлса Саудияни ҳам ютишимизга ишонаман. Абрамов шундай мураббийки, у бугун Ироққа ютқазиб, эртага Саудияни ютиб қўйиши мумкин. Муҳими, футболчилар мураббий айтганини тўғри бажаришса бўлгани.
Муаллиф: Xayrulla Xoliqov
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди