Саудия Арабистони миллий терма жамоаси 5 март куни Қувайтга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Бугун эса Эрве Ренар шогирдлари расмий ўйинда майдонга тушишади.
Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувда Саудия Арабистони Фаластин термасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин бизнинг вақт билан 22:30да старт олади. Гуруҳдаги вазиятга тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон 9 очко билан 1-ўринда боряпти. Саудия Арабистони ҳисобида эса 8 очко бор ва бу жамоа иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фаластин 4 очко жамғарган ҳолда охирги ўринда боряпти. Агар бугун Саудия Арабистони ғалаба қозонса, 11 очко билан гуруҳ пешқадамига айланади. Шундан сўнг Ўзбекистон ва Саудия Арабистонида бир хил - учтадан ўйин қолади.
Бугунги баҳсни Салмон Ал Фараж жароҳати сабаб ўтказиб юборади. Эсингизда бўлса, у Тошкентда Саудия Арабистони 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда 2та гол урганди. Шунга қарамай, Салим Ал Довсари, Ёсир Ал Шаҳрани каби футболчилар терма жамоа билан бирга, шунингдек, узоқ танаффусдан сўнг Фаҳад Ал Муваллад яна бош жамоага қайтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

ЖЧ—2022. Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар Саудия Арабистонида ўтказилади

ЖЧ-2022 саралаш босқичи: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари санаси маълум қилинди

Бугун 17:00 да Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини

Бугун 21:05. Саудия Арабистони U-19 - Ўзбекистон U-19

Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Биз жуда чиройли ўйин кўрсатдик"