1 917
Машариповнинг бенефисига айланган учрашувда "Шабаб Ал Аҳли" иродали ғалабани қўлга киритди
БАА Про-лигаси 23-тури доирасида "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Фужайра"ни қабул қилди. Омадсиз бошланган учрашув ҳамюртимиз Жалолиддин Мшариповнинг бенефисига айланиб кетди. Аввалига жамоанинг бошқа бир легионери Игорь Хесус орадаги фарқни қисқартирди.
Биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида мезбонлар устози Одил Ҳамробековнинг ўрнига ҳужумкор футболчини майдонга туширишга қарор қилди.
https://championat.asia/upload/storage/628618_original.jpg
Кейин эса катта саҳнага Жалолиддин чиқди. 52-дақиқада айнан Машариповнинг узатмасидан кейин Муҳаммад Жума мувозанатни тиклади. 79-дақиқада Жалолиддин чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва рақиблари орасидан ўтиб кетаётганида йиқитилди ҳамда ҳакам пенальти белгилади. Бироқ Карлос Эдуардо ушбу имкониятдан унумли фойдалана олмади. Ўйиннинг асосий вақти тугаб боргани сари, мухлис ва мутахассислар беллашув дуранг билан якунланади деб турган бир паллада, Жалолиддин Машарипов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди ва жамоасига иродали ғалабани тақдим этди.
"Шабаб Ал Аҳли" - "Ал Фужайра" 3:2
Голлар: Игорь Хесус 39`, Муҳаммад Жума Эид 52` (Жалолиддин Машарипов), Жалолиддин Машарипов 90` (Муҳаммад Жума Эид) — Д. Коутиньо 3`, А. Оволаби 32`.
Фойдаланилмаган пенальти: Карлос Эдуардо 79`.
Маълумот учун, Дубай клуби мазкур ғалабадан кейин очколар сонини 43тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди