21:02 / 03.04.2021
1 916

Баҳодир Жалолов: "Мақсадим - Олимпиада олтин медали!"

Баҳодир Жалолов: "Мақсадим - Олимпиада олтин медали!"
Марказий жангга тобора яқинлашяпмиз. Бироз аввал энг оғир вазндаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов латвиялик Кристапс Зуцисни иккинчи раундда техник нокаутга учратди. Жанг якунланганидан сўнг Жалолов сайтимиз мухбирига интервью берди.

"Аввало, бугунги профессионал бокс кечасини ташкил этиб берган давлатимиз ва бокс федерациямиз раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман. Бундай бокс оқшомлари нафақат Осиёда, балки АҚШда ҳам кам ўтказилади. Буни Америкадан келган мураббийларимиз ҳам алоҳида таъкидлашди. Айниқса, мухлислар билан ўтган бокс кечаси оқшомнинг янада ёрқин бўлишини таъминлаяпти. Шу ўринда бугунги рақибимга ҳам миннатдорлик билдираман.

Оғир вазндаги аксарият боксчилар ўзларини осмон тутишади, менсимагандек тутишади. Латвиялик боксчи эса жангдан олдин мени кузатиб боришини айтди. Жанг якунланганидан кейин ҳам қўлимни кўтариб, ҳурмат кўрсатди. Ўз ўрнида унга раҳмат айтдим ва кейинги фаолиятида омад тиладим. Ҳозирги асосий мақсадим - Олимпиада олтин медали. Насиб қилса, оғир вазндаги илк Олимпиада олтин медалини Ўзбекистонга тақдим этамиз
", - деди Жалолов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов: "Мақсадим - Олимпиада олтин медали!"