Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов собиқ клуби “Краснодар”га беларуслик мутахассис Виктор Гончаренконинг бош мураббий этиб тайинланганига муносабат билдирди.
- Гончаренко “Краснодар”да вазиятни ўнглай олади. У “Краснодар”га ёрдам бериш учун борини беришга тайёр тажрибали мураббийдир. Бу клубда унинг ишини кузатиш анча қизиқарли бўлади, - деди Одил Аҳмедов.
Гончаренко “Краснодар” билан 2023 йилнинг ёзигача шартнома имзолади. Бу мутахассис аввал БАТЭ, “Кубань”, “Уфа” ва ЦСКАни бошқарган. Москвалик армиячиларни 2016 йилда қабул қилиб олган Гончаренко жорий йилнинг март ойида истеъфога чиқарилган эди.
Одил Аҳмедов “Краснодар” сафида 2014-2016 йилларда фаолият олиб борган. Ҳамюртимиз краснодарликлар таркибида 67 та учрашув ўтказиб, бешта гол урган. Жамоаси билан Россия премьер-лигасининг бронза медалини қўлга киритган.
Ўзбекистонлик легионер “Краснодар”нинг энг қимматга сотилган трансферлари рўйхатида тўртинчи ўринда туради. 2017 йили Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси Одил Аҳмедов учун краснодарликларга 7 миллион евро тўлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Абдулла Қурбонов онасининг 75 ёшга тўлиши муносабати билан ҳовлисида байрам ташкиллаштирди

Самарқандда Cobalt мактаб олдидаги пиёдалар йўлагидан ўтаётган 8 ёшли қизни уриб юборди (видео)

Россия кемалар ва самолётлар гуруҳини Қримда тўплаган. Ҳудудда нималар бўляпти?

Президент фармони эълон қилинди

АГМК футболчиси охирги дақиқаларда қандай қилиб ғалабани илиб кетгани ҳақида гапирди

Финляндия таълим дастурлари ва дарсликлари ўрганилмоқда

Адлия вазирлиги: янги қонун лойиҳаси ерга бўлган ҳуқуқни мустаҳкамлашга хизмат қилади

«Мени тузукроқ жойга ўтказишсин» – Мирза Азизовнинг ўлими арафасида шифохонадан ёзган мактуби эълон қилинди