07:00 / 08.04.2021
3 303

«Навбаҳор» – «Пахтакор» ўйинидан кейин ичида ҳакамлар бўлгани айтилган МТРК машинаси ҳужумга учради

«Навбаҳор» – «Пахтакор» ўйинидан кейин ичида ҳакамлар бўлгани айтилган МТРК машинаси ҳужумга учради
Суперлига 5-турининг марказий ўйини Наманганда ўтказилди. Маҳаллий «Навбаҳор» клуби амалдаги чемпион ва турнир жадвали етакчиси «Пахтакор»ни қабул қилди. Ўйинда Тошкент клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Пахтакор» сафида Драган Черан иккита гол урган бўлса, Ислом Исоқжонов ягона жавоб голини киритди.

Учрашувнинг охирги дақиқалари асабий руҳда ўтди. «Пахтакор» ғалаба голини 90-дақиқада пенальтидан урди. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров жарима майдончаси ичида Сардор Рашидовга қарши қўполлик ишлатилди деб топди ва пенальти белгилади. Бош ҳакам аввалига пенальти белгиламади, лекин VAR'га мурожаат қилгач, пенальти бор деган қарорга келди. Драган Черан пенальтини совуққонлик билан голга айлантирди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими айнан пенальти сабаб 90+9-дақиқагача чўзилиб кетди. Ўйин тугаши билан эса Наманганда тўполон бошланди. Драган Черан пенальтини голга айлантирган вақтдаёқ наманганлик мухлислар стадионга тош ва бошқа буюмларни улоқтиришни бошлаганди. Ўйин тугаши билан ҳаммаси янада жиддий кўриниш олди. «Навбаҳор» мухлислари ҳакамлар гуруҳи ичида бўлгани айтилган МТРК машинасига ҳужум қилишди. Машинага зарар ҳам етказилган. Ҳакамларни ҳимоя қилган ИИБ ходимлари ҳам мухлислар ҳужумига учраган.

Ижтимоий тармоқлар наманганлик мухлисларнинг ҳакамликдан норозилик билдирган мурожаатларига тўлиб кетди. Улардан бири футболнинг «катталарини», хусусан Равшан Эрматовни ҳакамликни назорат қилишга чақирган. Ўйин тугашида майдондан чиқаётган «Пахтакор» футболчиларига ҳам тош ва бошқа буюмлар улоқтирилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионати 5-туридан кейин «Пахтакор» 15 очко (100 фоиз натижа) билан етакчилик қилмоқда. «Навбаҳор» эса 4 очко билан 9-ўринга жойлашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Навбаҳор» – «Пахтакор» ўйинидан кейин ичида ҳакамлар бўлгани айтилган МТРК машинаси ҳужумга учради