21:15 / 08.04.2021
685

Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди

Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди
Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви ўз якунига етди. Унда томонлар 2:2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.

Дастлаб, Шоҳруз Норхонов боши билан гол уриб, ҳисобни очди. Нурилло Тўхтасинов жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. Кўп ўтмай, Аюбхон Нўъмонов Тўхтасиновнинг голига муносиб жавоб бўла оладиган супер голни уриб, жиззахликларни иккинчи бор ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда бош ҳакам ВАР орқали меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Хуршид Ғиёсов 11 метрлик нуқтадан гол уриб, биринчи бўлимнинг тенг ҳисобда якунланишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа қанчалик ҳаракат қилмасин, дарвозалар даҳлсиз қолди.

Ушбу ўйиндан сўнг, Улуғбек Бақоев шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 11 тага етди ва 2-ўринда қолди. "Қалдирғочлар" эса 8 очко билан онлайн жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.

"Бунёдкор" – "Сўғдиёна" - 2:2
Голлар:
Норхонов 17, Тўхтасинов 42, Номанов 44, Ғиёсов 45+5.
"Бунёдкор": 1.Равшан Ягудин, 4.Давронжон Эргашев, 8.Санжар Рашидов (9.Фаррух Икромов 66), 10.Хуршид Ғиёсов, 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Одилжон Абдураҳмонов (22.Шаҳбоз Эркинов 82), 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов (11.Расул Йўлдошев, 46), 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Суннатилла Абдуллажонов, 35.Иброҳим Ибрагимов.
"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орипов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов (8.Жамшид Болтабоев 51), 7.Арсланмират Аманов 77.Саҳоб Рашидов 51), 10.Шоҳруз Норхонов (17.Шаҳбоз Жўрабеков 88), 11.Жасур Ҳасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Луке Чермель, 63.Асилжон Бегимқулов, 93.Марко Колакович.
Захира: 37.Алишер Пирматов, 2.Сардор Қулматов, 9.Ойбек Нурматов, 20.Баҳодир Насимов.
Огоҳлантиришлар: Бегимқулов 49, Норхонов 62, Орипов 74, Эргашев 90+5.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди