08:00 / 09.04.2021
1 927

Майк Тайсон 2021 йилда Эвандер Ҳолифилд ва Леннокс Льюис билан жанг қилмоқчи

Майк Тайсон 2021 йилда Эвандер Ҳолифилд ва Леннокс Льюис билан жанг қилмоқчи
Фото: Twitter
Супер оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон собиқ боксчилар Эвандер Ҳолифилд ва Леннокс Льюисга қарши жанг қилмоқчи эканини айтди.

- "Шу йили Ҳолифилд ва Леннокс Льюисга қарши жанг қилишни истайман. Уларнинг иккиси билан ҳам 2021 йилда тўқнаш келишни хоҳлайман. Ўйлашимча, бу икки жангни ҳам қўлга киритаман. Йўқса, Тайсон Фьюри билан кўргазмали жанг ўтказаман. Гарчи икки жангга эга чиқсам ҳам, бу ишни қилмоқчиман.

Шундан кейин ҳаммаси тугаганини айтиб, ўз ҳаётимни давом эттиришим мумкин. Булар — кўргазмали жанг. Мен ўзимнинг барча рекордларимни кўргазмали жанглар орқали янгиламоқчиман
", - деди Майк Тайсон.

Аввалроқ Тайсон 29 май куни Ҳолифилдга қарши жанг қилишини маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 54 ёшли Тайсон ва 58 ёшли Ҳолифилд 2020 йилда фаолиятини тиклашини маълум қилганди. Майк 2020 йилнинг ноябрь ойида Рой Жонсга қарши рингга кўтарилди.

Тайсон ва Ҳолифилд икки бор, 1996 ва 1997 йилларда ўзаро жанг қилган. Илк жангда Ҳолифилд нокаут эвазига ғалаба қозонган, иккинчи тўқнашувда эса Майк рақибининг қулоғини тишлаб олган ва дисквалификация қилинганди.

Майк Льюис билан 2002 йилда тўқнаш келган ва 12 раундлик беллашувнинг 8-раундида нокаутга учраганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Майк Тайсон 2021 йилда Эвандер Ҳолифилд ва Леннокс Льюис билан жанг қилмоқчи