22:46 / 17.04.2021
2 666

ОЧЛ. "Пахтакор" иккинчи ўйинда ҳам очко йўқотди


Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Эйр Форс" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Учрашувда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилди. Жамоалар қанча ҳаракат қилишмасин дарвозага йўл топа билишмади.
Мазкур дурангдан сўнг "шерлар" очколар сонини 2тага етказиб олган бўлса, "Эйр Форс" ўзи учун илк очкони ишлаб олди. 
"Пахтакор"нинг 3-тур доирасидаги учрашуви 20-апрель куни "Шаржа"га қарши ўтказилади.

ОЧЛ гуруҳ босқичи. 2-тур.
"Эйр Форс" - "Пахтакор" 0:0

"Эйр Форс": Фаҳад Толиб, Аҳмад Иброҳим, Майзам Жаббор, Самиҳ Саид, Иброҳим Баеш, Карар Набил, Луай Алани, Али Кадҳим, Муҳаммад Али Аббуд, Ҳуссайн Жаббор(Шариф Абдулкарим,67), Мустафо Муҳаммад.
Захира: Муҳаммад Солиҳ, Ҳаммади Аҳмад, Эҳсон Ҳаддад,  Али Муҳсин, Саиф Рашид, Амжад Радҳи, Ҳасан Раед, Жефферсон Колазос, Муҳаммад Замил.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Анзур Исмоилов, Кримец (С), Йўлдошев, Аброр Исмоилов(Муҳиддинов,64), Собирхўжаев, Эркинов, Черан, Рашидов(Темиров, 79), Дердийок(Холматов, 64).
Захира: Суюнов, Алижонов, Турғунбоев, Иминов, Чобанов,  Аъзамов, Азмиддинов.
Огоҳлантириш: Сардор Рашидов 40, Аброр Исмоилов 45, Майзам Жаббор 82.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. "Пахтакор" иккинчи ўйинда ҳам очко йўқотди