05:15 / 18.04.2021
3 133

"Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Испания Кубогини қўлга киритди!


Испания Кубоги финал учрашуви ўз якунига етди. Унда "Барселона" - "Атлетик" 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйиндаги барча голлар иккинчи таймда киритилди. Каталонияликлар етакчиси Лео Месси дубль қайд этган бўлса, Антуан Гризманн ва Френки Де Йонг жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, "кўк-анорранглилар" жорий мавсумдаги илк совринини қўлга киритди. Ушбу ғалаба "Барса" тарихига 31-соврин сифатида кирди.

Атлетик – Барселона 0:4
Голлар: 0:1 – 60 Гризманн, 0:2 – 63 де Йонг, 0:3 – 68 Месси, 0:4 – 72 Месси.
Атлетик – Унаи Симон, Де Маркос, Йерай Альварес (Нуньес, 67), Мартинес, Баленсиага, Рауль Гарсия, Унаи Лопес (Берчиче, 67), Беренгер (Весга, 54), Дани Гарсия, Муниаин (Лекуэ, 46), Уильямс (Вильялибре, 67).
Барселона – тер Штеген, Альба, Мингеса (Брэйтуэйт, 87), Пике (Араухо, 82), Дест (Сержи Роберто, 74), Бускетс, де Йонг, Педри (Мориба, 81), Лангле, Гризманн (Дембеле, 88), Месси.
Огоҳлантиришлар: Дани Гарсия (39), Берчиче (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Испания Кубогини қўлга киритди!