Беларусь чемпионатини ёритаётган журналистлар БАТЭ етакчисига айланиб бораётган Шаҳбоз Умаровнинг ўйинига алоҳида эътибор қаратмоқда. Шаҳбоз аслида ўтган йили “Энергетик-БГУ” таркибида муваффақиятли ўйнаган бўлса-да, мухлису мутахассисларнинг нигоҳи тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган Жасур Яхшибоевга қадалган эди. Айтиш мумкинки, Шаҳбоз дўстининг соясида қолиб кетганди.
Бу йил вазият ўзгарди. Жасур Яхшибоев бахтини Польша чемпионатидан изламоқда. Шаҳбоз эса, Беларусь олий лигасида янги мавсумнинг дастлабки туридан ҳамманинг эътиборини ўзига қарата бошлади. Ҳатто, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Беларусга бориб, унинг хатти-ҳаракатларини бевосита кузатиб келди. Ҳар ҳолда жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашда мураккаб вазиятга тушиб қолган терма жамоамиз учун янги ва истиқболли номзод пайдо бўлгани рост бўлсин.
Беларусь олий лигасининг бешинчи турида Шаҳбоз собиқ жамоаси “Энергетик-БГУ”га қарши тўп сурди ва борисовликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Мезбонларнинг ҳар икки голига Станислав Драгун муаллифлик қилди. Ғалаба голига эса, Шаҳбоз Умаров ассистентлик қилди. Ҳамюртимиз жарима зарбасидан жамоадошига тўпни аниқ етказиб берди ва Драгун боши билан тўпни дарвозага жойлади.
Учрашув таҳлили билан шуғулланган мутахассислар легионеримиз ўйинини юқори баҳолади.
- Таъкидлаш жоизки, Умаров ўз финтлари ва тўп билан муомала қилиш қобилияти билан мухлисларга ажойиб томоша кўрсатди. Унинг икки, уч, керак бўлса, тўрт нафар рақибни турли усулларда алдаб ўтиши учрашувни кузатган ишқибозларга жуда манзур бўлди. Ҳимояга кучли босим ўтказди. Рақиб футболчилари техникаси мукаммал шаклланган Шаҳбозни фақат футболкасидан тортиш орқали тўхтата олди холос, - деб ёзади kp.by сайти таҳлилчиси Сергей Шёголов.
Албатта, Шаҳбоз бу ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. Бир вазиятда Шаҳбоз Умаров жамоадош Станислав Драгуннинг хет-трик қилишига кўмаклашмоқчи бўлди. Ўзи қулай вазиятда турганига қарамай, тўпни унга оширди. Бироқ, Драгун бундан фойдалана олмади. Шунингдек, легионеримиз ўтган йилги чемпионат тўпурари Максим Скавишни ҳам қулай позицияга чиқарди. Бироқ, ҳужумчи мўлжалдан адашди.
Собиқ жамоасига қарши фаол ўйнаб, кўп энергия сарф қилган Шаҳбоз Умаров учрашувнинг 79-дақиқасида ўз ўрнини жамоадоши Павел Нихайчикка бўшатиб берди.
Умуман олганда, Шаҳбоз Умаров жорий мавсумда жамоанинг ҳақиқий етакчисига, мухлисларнинг ёқимтойига айланиб бормоқда. Легионеримиз дастлабки баҳсларда учта чиройли гол урди ва турлардан бирида энг яхши футболчи, деб топилди. Бу гал жамоадошини голли пас билан таъминлаган Шаҳбоз гол+пас тизими бўйича тўрт балл жамғарди ва бу борада мусобақанинг энг фойдали ўйинчиларидан ҳисобланади.
Беларусь чемпионатида амалдаги чемпион – “Шахтёр” якка пешқадам бўлиб турибди. Яна бир ҳамюртимиз – Шаҳзод Убайдуллаев тўп тепаётган Солигорск жамоаси бешта учрашувнинг барчасида зафар қучган. Ўн бир очко тўплаган БАТЭ эса, “Динамо-Брест” билан бирга иккинчи ўринда бормоқда.
Олий лига жамоалари навбатдаги тур учрашувиларини 23 апрель санасида ўтказади. Шу куни БАТЭ сафарда “Ислочь” билан рақобатлашса, “Шахтёр” Солигорскда мағлубиятсиз ўйнаётган “Рух” жамоасини қабул қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди