«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо лондонликлар бошқарувини тарк этади. «Шпорлар» раҳбарият португалиялик мутахассисни истеъфога чиқарган, дея хабар қилмоқда The Athletic.
Шунингдек ушбу хабар бошқа бир қатор ОАВ томонидан ҳам тасдиқланди. Хабарларга кўра, Моуриньонинг истеъфоси «Тоттенҳэм»га 30 миллион фунтга тушади.
«Тоттенҳэм» Премьер Лига сўнгги 6 ўйинида фақат битта ғалаба қайд этган (2 дуранг, 3 мағлубият). Жамоа 32-турдан кейин 50 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Бундан ташқари лондонликлар Европа Лигасида «Динамо Загреб» тўсиғидан ўта олмай, 1/8 финалдаёқ мусобақа билан хайрлашди.
Моуриньо «Тоттенҳэм»га 2019 йилнинг ноябрида келганди. У жамоада Маурисио Почеттинонинг ўрнини эгаллаганди. 2019/20 йилги мавсумни жамоа 6-ўринда якунлади. У фаолияти давомида “Порту”, “Челси”, “Реал”, “Интер” ва “Манчестер Юнайтед” сингари гранд клубларни бошқарган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди