
Хозиргина Санкт-Петербург шаҳрида старт олган бокс бўйича "Губернатор кубоги" турнирида илк боксчимиз ўз жангини ўтказди.
Яъни, -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзаҳалилов ҳиндистонлик Муҳаммед Ҳассамуддинга қарши рингга кўтарилди.
Жанг муросасиз тарзда бўлиб ўтди ва якунда ҳамюртимиз ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Бугунги кун дастуридан яна бир вакилимиз Фанат Қаҳрамонов ҳам ўз жангини ўтказади. Унга Беларусь вакили Виталий Бондаренко рақиблик қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар