
УEФА Британия инвестицион фонди билан Чемпионлар Лигаси бюжетини ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
RMC Sport манбасига кўра, ташкилот турнирнинг бошланғич бюжетини 4,5 млрд евродан 7 млрд еворга оширмоқчи. УEФА турнирга Суперлигада қатнашишдан бош тортган Европа жамоаларини таклиф этмоқчи.
Мазкур лойиҳа бир неча ҳафтадан бери муҳокама қилинмоқда. Хабарда келтирилишича, режа Чемпионлар Лигаси клублари учун қўшимча даромад олиб келишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Американинг JPMorgan Chase банки Суперлигага 3,25 млрд евро сармоя киритмоқчилиги айтилганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар