02:05 / 22.04.2021
2 415

ОЧЛ. АГМКдан суперкамбэк ва тарихий ғалаба!


Осиё Чемпионлар Лигаси А гуруҳи 3-туридан ўрин олган АГМК - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ниҳоят вакилларимиз ОЧЛдаги илк ғалабасини қўлга киритди: ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилди!

Учрашувнинг 28-дақиқасида АГМК жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган Алҳашми ҳисобни очди. Шу ҳисоб 87-дақиқага қадар ўзгармади. Бироқ олмалиқликлар айни шу пайтда бор кучини ишга солиб, олдинга ўтди ва "камбек" амалга оширишга муваффақ бўлди! 87 ҳамда 90+1-дақиқаларда урилган 2 гол вакилларимизга ғалаба келтирди. Браво!

АГМКнинг 2 голига Жокич ҳамда Комилов муаллифлик қилди. Шу тариқа, ўзбек клубларининг ОЧЛдаги илк ғалабаси қўлга киритилди. Қолган ўйинларда ҳам уларга омад тилаймиз!

АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" 2:1
Голлар: Аҳмад ал-Ҳашми (28, 0:1), Йован Жокич (87, 1:1), Акрамжон Комилов (90+1, 2:1).

АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 75), 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 75) - 94.Элвин Фортес (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 9.Зафар Полвонов (18.Александр Касьян, 30), 28.Шоҳруҳ Гадоев (11.Мурод Тошматов, 79).
Захира: 1.Ботирали Эргашев - 15.Аббос Отахонов, 19.Шероз Жалолов, 20.Мирғиёз Сулаймонов, 21.Санжар Жумабоев.

"Шабаб Ал Аҳли": 55.Мажид Носир, 2.Салмин Ҳамис (21.Муҳаммад Жобир, 76), 3.Карлос Эдуардо, 4.Муҳаммад Марзуқ, 5.Волид Аббос, 7.Жалолиддин Машарипов, 9.Абдулазиз Ҳайкал, 15.Абдалла Ал Нақби, 34.Хариб Абдалла (78.Ейд Ҳамис, 82), 77.Аҳмед Ал Ҳашми (99.Игорь Жесус 82), 88.Мажид Ҳассан.
Захира: 1.Жамол Исмоил, 17.Ҳассан Ҳамза, 22.Яҳё Ал Гассани, 30.Муҳаммад Жума, 37.Аҳмад Сурур, 62.Абдулазиз Санқур, 66.Сауд Абулразоқ.
Огоҳлантириш: Жокич (27), Раҳмонов (55), Комилов (57).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. АГМКдан суперкамбэк ва тарихий ғалаба!