Польшада якунига етган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон қизлар ва ўғил болалар терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этди.
Қизларимиздан -54 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова жаҳон чемпионати илк олтин медални қўлга киритган бўлса, -64 кг вазнда Моҳинабону Абдуллаева кумуш медаль соҳибига айланди.
Бундан ташқари, яна 4 нафар қизларимиз -57 кгда Ситора Турдибекова, -60 кгда Дилфуза Бекова, -75 кгда Соҳиба Рўзметова ва -69 кг вазнда Ҳадичабону Абдуллаева бронза медалига эга бўлдилар.
Бу борада йигитларимизда гарчи медаллар сони камроқ бўлсада чемпионлар сони кўпроқ бўлди.
Финалга қадар барча рақибларини мағлуб этган ҳолда етиб келган -52 кг вазнли боксчимиз Шаҳзод Музаффаров сўнги жангда ҳам ўз сўзини айтди ва мусобақа ғолиби бўлди.
Энг оғир вазн тоифасида ҳисобланган +91 кг вазнда Жаҳонгир Зокиров финалда рақибини муддатидан аввал мағлуб этган ҳолда юртимизга иккинчи олтин медални келтирди.
Шунингдек, -69 кгда иштирок этган Алоҳон Абдуллаев ва -81 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллаев мусобақанинг бронза медалларига эга чиқдилар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди