«Юнусобод спорт мажмуаси»да оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида –109 кг вазн тоифасидаги беллашувлари ўз якунига етди. Унда ҳамюртларимиз Руслан Нурудинов олтин, Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди.
Даст кўтариш машқида хитойлик Янг Чже юртдошларимизга жиддий рақобат кўрсатди. Хитойлик полвон ушбу машқда 200 кг тошни бўй сундириб, янги жаҳон рекордига муаллифлик қилди. Бу машқда Жўраев 194 кг, Нурудинов 188 кг натижа қайд этишди.
Силтаб кўтариш машқида олтин медаль учун икки вакилимиз ўзаро рақобат олиб боришди. Якунда Руслан Нурудинов 241 кг билан Осиё чемпионлигини қўлга киритиш қатори янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Кумуш медаль Акбар Жўраевга, бронза медали эса хитойлик Янг Чжега насиб этди.
Оғир атлетика, Осиё чемпионати
Эркаклар, -109 кг:
- Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) – 429 (188 + 241) кг
- Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 428 (194 + 234) кг
- Янг Чже (Хитой) – 415 (200 + 215)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади