22:05 / 25.04.2021
2 385

Питер Ҳюистра: «Ғалаба қозониш орқали курашда қолишимиз мумкин»


Фото: «Пахтакор» ФК
Осиё Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасидаги «Трактор» — «Пахтакор» ўйинидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда Тошкент клуби бош мураббийи Питер Ҳюистра ва жамоа ҳимоячиси Шерзод Аъзамов иштирок этди.

- "Эртага бизни аҳамияти жуда юқори ўйин кутмоқда. Бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият қолган. Ғалаба қозониш орқали курашда қолишимиз мумкин. Буни уддалашга ҳаракат қиламиз. «Трактор» билан биринчи ўйинимиз эсда қоларли кечганди. 3:3 натижаси бизга ижобий ва салбий таассуротларни берганди. Эртага бошқача ўйин бўлиши мумкин, ҳар бир баҳснинг ўз тарихи бор. Биз яхшироқ ўйнаган ҳолда зафар қучишга интиламиз", - деди Питер Ҳюистра, «Пахтакор» бош мураббийи.

Шунингдек, Аъзамов: "Бизни «Трактор» билан муҳим беллашув кутмоқда. Ҳали кейинги босқичига чиқишга кичик имкониятимиз бор ва ундан фойдаланишга уринамиз. Рақиб турнир жадвалида биздан юқори бормоқда. Эртанги баҳсда қайси жамоа жисмонан яхшироқ тайёр бўлса, ўша томон ғалаба қозонади деб ўйлайман", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи давра доирасида ўтказилган ўйинда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди. «Трактор» ва «Пахтакор» ўртасидаги 5-учрашуви 26 апрель куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Питер Ҳюистра: «Ғалаба қозониш орқали курашда қолишимиз мумкин»