Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Табризнинг "Трактор" клубига қарши баҳс олиб боради. Муҳим учрашув олдидан эронликлар бош мураббийи Расул Хатиби қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Ўз лигасининг пешқадами ва жуда юқори сифатли футболчиларга эга бўлган "Пахтакор"га қарши муҳим ўйин қаршисида турибмиз. Улар ушбу мусобақага яхши тайёргарлик билан келган ва биз ҳам ақлий-психологик томондан яхши даражали футболчиларга эгамиз. Бу ҳал қилувчи ўйин. 3 очкони қўлга киритиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.
Фикримча, бу гуруҳдан 3 та жамоа плей-оффга чиқиши керак эди, 1 та ёки 2 та эмас. Ушбу тўртликнинг қандай рақобат олиб бораётганидан ҳам буни кўриб олишингиз мумкин. Бошқа гуруҳларда аллақачон кўпгина масалалар ойдинлашиб улгурган бир пайтда, бизнинг квартетимизда ҳар бир жамоада келгуси босқич имконияти сақланиб турибди.
Келинг, ўтган ўйинни унутишга ҳаракат қиламиз. Ушбу беллашувда жамоалар бир-бирларини анча яхши билган ҳолда майдонга тушадилар ва баҳс картинаси ҳам бошқача бўлади. Мен мухлисларимизга ваъда бериб айта оламанки, футболчиларим билан 3 очкони ютиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширамиз", - деди Хатиби. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди