04:34 / 28.04.2021
2 036

АГМК ортидан Машарипов жамоаси ҳам гуруҳда қолиб кетди


Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" - "Истиқлол" учрашуви ўз якунига етди. Унда Тожикистон клуби 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйинда киритилган ягона голни душанбеликлар футболчиси Алишер Жалилов ҳакам томонидан учрашув асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда рақиб дарвозасига киритди.

Ғалабага эришган қўшниларимиз очколари сонини 10 тага етказиб, гуруҳда пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Дубайликлар эса 4 очко билан кейинги босқич умидини буткул йўқотди. Жалолиддин Машарипов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

"Шабаб Ал-Аҳли" - "Истиқлол" 0:1
Гол: Алишер Жалилов (90+6).
"Шабаб Ал-Аҳли": Мажид Носсир, Волид Аббос, Абдулазиз Ҳуссайн (Игорь Жезус, 64), Ҳамдан ал-Камолий, Салмин Ҳамис (Муҳаммад Марзуқ, 26), Карлос Эдуардо, Мажид Ҳассан, Абдуллоҳ ал-Нақби (Абдулазиз Санқур, 46), Жалолиддин Машарипов, Ҳарид Абдалла (Муҳаммад Жума, 87), Аҳмад ал-Ҳашми.
"Истиқлол": Рустам Ятимов, Ахтам Назаров, Андрей Мишченко, Алексей Ларин, Манучер Сафаров, Нуриддин Давронов, Манучехр Жалилов, Алишер Жалилов, Зоир Жўрабоев (Ваҳдат Ҳанонов, 90+1), Шаҳром Сулаймонов (Муҳаммаджон Раҳимов, 90+1), Рустам Зоиров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК ортидан Машарипов жамоаси ҳам гуруҳда қолиб кетди