"Пахтакор" - "Эйр форс" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот нажуманида "шерлар" бош мураббийи Питер Хюистра ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Турнирда охирги ўйинни ўтказдик. Ёш футболчиларга имконият бердик. Улар ўйинга энергия бера олишди, деб ўйлайман. Ёшлар ҳар беллашувда барқарор ўйнамаслиги мумкин, лекин ўзларига керакли тажрибани тўплаб боришади. Баъзи учрашувларда кутилган натижага эриша олмадик, бироқ яхши футбол намойиш этишга интилдик. Энди Тошкентга қайтиб, чемпионатнинг навбатдаги баҳсига ҳозирлик кўрамиз.
Икки ўйинда ғалабани охирги дақиқаларда қўлдан чиқардик. Ўша ютуқларни сақлай олганимизда тўрт очко кўпроқ жамғаришимиз мумкин эди. Албатта, ўтган йилги таркиб билан ҳозиргиси ўртасида фарқ бор. Чемпионлар Лигасида бир беллашувда ютқаздик, аммо ташаббус билан ўйнаган ҳолда баъзи беллашувларни юта олмадик. Ёшлар эса мавсум давомида бизга ёрдам беришда давом этишади. Улар жамоа ўйин услубига мослашиб боришмоқда, - деди Питер Хюистра. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади