"Навбаҳор" ва "Олимпик" жамоалари ўртасида кечган учрашувдан сўнг ўтказиладиган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Темур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Албатта, биринчи навбатда, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман, жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман. Кучли рақибга қарши ўйнаганда, камчиликларни кўриб олиш мумкин. Бугун футболчиларимиз анча яхши тўп суришди. Суперлига жамоасига қарши баҳсда йигитларимиз ёмон тўп тепишмади. Бундай ўйинлар футболчиларимизга ҳам, ўзимга ҳам тажриба вазифасини ўтайди.
Олдимда катта вазифа турибди, Олимпия терма жамоаси бош мураббийиман. Келажак учун пойдеворни шу ёшлар билан қурамиз. Ҳозирги вазифам шу ёшларни янада ривожлантириш, кучайтириш, бундан барча клубларимиз ва терма жамоаларимиз ютади.
Ҳозир ўзимнинг танлаган йўлим бор, Худо хоҳласа, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз. Бошқа жамоаларда ҳам термамиз вакиллари ўйнашмоқда. Термага номзодлар қанча кўп бўлса, бундан жамоамиз ютади, албатта. Шу боис, клублардан турли таклифлар бўлишига қарамай, бунга эътибор қаратмаяпман. Чунки мақсадим мутлақо бошқа.
Февраль ойигача футболчиларни кузатдим, жамоасиз йигитларни "Олимпик" таркибига таклиф қилдик. Уч ой ўтди, футболчилар анча ўсишди. Суперлигадан ҳам ўйинчиларимизга таклифлар бор. Бундан хурсанд бўламан, уларнинг олий дивизионда тўп тепишларидан мамнун бўлишим аниқ.
Уч ой мобайнида футболчиларнинг феъл-атворидан бошлаб, бошқа жиҳатларигача анча хабардор бўлдим. Уларнинг камчиликларини аниқлаб, бу борада ишлаяпмиз, овқатланиш жараёни, профессионаллик борасида алоҳида ишлаяпмиз. Таомномаларни ҳам зарур тартиблар асосида тузиб чиқяпмиз. Раҳбарият бизга ҳар томонлама шарт-шароит яратиб бермоқда.
Албатта, Олимпия термаси футболчиларининг бир таркибда бўлишлари мен учун қулай бўларди. Лекин айрим ўйинчиларнинг Суперлига жамоаларида ўйнашаётгани ҳам биз учун фойдали. Биринчи даврадан кейин жамоасида ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганларни яна таркибга жалб қилишимиз мумкин.
Жамоамизга ҳомийлик қилиш истагида бўлганлар кўп. Асосий ҳомий албатта, Миллий Олимпия қўмитаси.
"Навбаҳор" гол уриб, ғалаба қозондими, демак жамоа ғалабага ҳақли экан. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади