02:00 / 01.05.2021
3 088

АГМК ОЧЛдаги сўнгги юришини ғалаба билан якунлади


Осиё Чемпионлар Лигаси А гуруҳи 6-туридан ўрин олган "Истиқлол" - АГМК учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин Миржалол Қосимов шогирдларининг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган голларга заҳирадан ўйинга қўшилган Полвонов (67') ҳамда Жокич (79') муаллифлик қилишди. "Истиқлол"нинг ягона голи эса 87-дақиқада пенальтидан Соиров томонидан киритилди. Бу АГМКнинг ОЧЛдаги 2-ғалабаси бўлди.

Шу тариқа, олмалиқликлар ОЧЛдаги дебют мавсумини 7 очко билан гуруҳ босқичининг ўзида якунлади. Якуний ўрин - тўртинчи! Гуруҳдаги нариги баҳсда "Шабаб Ал-Аҳли" "Ал-Ҳилол"ни енггани боис, АГМК 3-ўринга кўтарилиш имкониятидан маҳрум бўлди.

"Истиқлол" - АГМК 1:2
Гол: Соиров (87-пен) - Полвонов (67), Жокич (79). 
"Истиқлол" - 1. Рустам Ятимов, 3. Андрей Мишченко, 4. Вахдат Ханонов, 9. Рустам Cоиров, 10. Алишер Жалилов, 11. Муҳаммаджон Раҳимов, 19. Ахтам Назаров, 21. Алексей Ларин, 55. Манучер Сафаров, 63. Манучехр Жалилов, 70. Шахром Сулаймонов.
Захира: 16. Сафармад Гафоров, 6. Зоир Жўрабоев, 7. Ҳусайн Доган, 14. Шарифбек Раҳматов, 27. Ромиш Жалилов, 28. Салом Ашурмамадов, 77. Хуршед Жўраев, 99. Мухриддин Ҳасанов.
АГМК (4-3-3) — 1.Ботирали Эргашев - 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёс Сулаймонов, 71), 15.Аббос Отахонов, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 60), 4.Миржамол Қосимов (9.Зафар Полвонов, 46) - 94.Элвин Фортес (11.Мурод Тошматов, 63), 18.Александр Касьян, 28.Шоҳруҳ Гадоев (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46).
Захира: 35.Валижон Раҳимов - 8.Бобур Йўлдошев, 19.Шероз Жалолов, 21.Санжар Жумабоев, 22.Санжар Шоаҳмедов.
Огоҳлантириш: Сардор Раҳмонов (54), Андрей Мишченко (76).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АГМК ОЧЛдаги сўнгги юришини ғалаба билан якунлади