21:05 / 04.05.2021
2 258

Суперлига. Марказий ўйинда "Насаф" Тошкентда мағлубиятга учради


Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган марказий учрашув ўз якунига етди. Унда "Бунёдкор" ўз майдонида "Насаф"ни 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратди.
Дастлаб, "аждарлар" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Нурилло  Тўхтасиновнинг 56-дақиқада киритган голи жамоасининг ишончли ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, марказий ўйинни ўз фойдасига ҳал этган "Бунёдкор" очколари сонини 11 тага етказиб олди. "Насаф" ҳисобида ҳам худди шунча очко мавжуд.

"Бунёдкор" – "Насаф" - 2:0
Гол: Ҳусниддин Алиқулов 5 автогол, - 1:0. Нурилло Тўхтасинов 56, - 2:0.
"Бунёдкор": 1.Равшан Ягудин, 4.Давронжон Эргашев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 9.Фарруҳ Икромов (7.Суннатилла Абдуллажонов, 81), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев (8.Санжар Рашидов, 73), 14.Миржаҳон Мираҳмадов (49.Иброҳим Томива, 73), 19.Нурилло Тўхтасинов (13.Лутфулла Тўраев, 84), 30.Абдулла Абдуллаев, 34.Суҳроб Иззатов, 35.Иброҳим Ибрагимов.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 3.Диан Талхатов, 17.Одилжон Абдураҳмонов, 24.Бек Абдуллаев, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (77.Ойбек Бозоров, 70), 6.Муродбек Ҳўжамбердиев (14.Шокир Йўлдошев, 70), 8.Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 77), 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 55.Шаҳзод Акрамов (25.Муҳриддин Зоиров, 56), 88.Марко Станоевич (70.Абубакрризо Турдиалиев, 77), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 20.Суҳроб Нуриллоев, 28.Сардор Саъдуллаев, 50.Шоҳмалик Комилов.
Огоҳлантиришлар: Нурилло Тўхтасинов 32, Фарруҳ Икромов 81, Равшан Ягудин 90+3.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. Марказий ўйинда "Насаф" Тошкентда мағлубиятга учради