10:13 / 05.05.2021
2 728

Даврон Файзиев ПСЖ ҳақида: На тактика, на ирода, на интизом


Таниқли спорт журналисти ва шарҳловчиси Даврон Файзиев ўз "Телеграм" каналида "Манчестер Сити" - ПСЖ ўйинидан кейинги фикрларини ёзиб қолдирди:
"Манчестер Сити" ҳақли тарзда ғалаба қозонди ва ўз тарихида биринчи бор финалга чиқди. Гвардиола неча йиллик меҳнати самарасини кўрсатди. Финалда ютқазса ҳам, ундаги иштирок тарихий натижа бўлиб қолади. Ярим финалда устун келишнинг асосий омили - тартиб-интизом! Анатюра ва таваккалчиликни ноль даражага тушириш. Мураббий қўли шубҳасиз. Шунингдек, Де Брюйне, Маҳрез, Диаш, Диаш, Фоден, Гюндоган, Зинченконинг максимал даражасини керакли пайтда кўрсатгани.

ПСЖ балки мавсумнинг энг ёрқин футбол кўрсатган жамоасидир. Аммо фақатгина ижрочилар ҳисобига. На тактика, на ирода, на интизом. Гап фақат ярим финал ҳақида. Унгача бўлган ёрқин учрашувлар учун парижликларга раҳмат. Конкрет сабаблар, биринчи баҳснинг иккинчи таймида бирдан ортга чекиниш, Мбаппенинг жароҳати, Неймарга ўйин берилмагани, Икарди ноль даражани кўрсатгани, марказ Вераттидан ташқари даражаси юқори эмаслиги, қанот ҳимоячилари фақат ҳимоялангани ва яна кўп омиллар. Яна бир нарса, икки гал ҳам чиройли ўйинлар таассуротини ҳунук якун бузиб қўймоқда. Синдиришга ўйнаганлар чиқиб кетгани адолатдандир.

Эртага иккинчи финалчи аниқланади. Иккала вариант дерби. "Челси" чиқса Англия дербиси. "Реал" чиқса каллар дербиси. Ҳазил албатта. Еврокубокларнинг икки буюк рекордчи мураббийлари дербиси. Танланг", - деб ёзди Файзиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Файзиев ПСЖ ҳақида: На тактика, на ирода, на интизом