10:25 / 08.05.2021
2 435

Куман “Барса”ни бошқармайди


Спорт арбитраж суди ана шундай қарорга келди. Бу қарор фақатгина “Атлетико”га қарши учрашувда амал қилади.

Маълумки, Рональд Куман 33-турда “Гранада”га қарши учрашувдаги хатти-ҳаракатлари оқибатида икки ўйинга дисквалификация қилинганди. Нидерландиялик мутахассис “Валенсия”га қарши учрашувни ўтказиб юборди.

Клуб раҳбарияти дисквалификацияни чемпионатнинг энг муҳим учрашуви – “Атлетико”га қарши баҳсда вақтинчалик тўхтатиб туришни сўраб, аввалроқ, тартиб-интизом қўмитасига икки марта мурожаат қилиб, рад жавобини олганди. Спорт арбитраж суди қарорни ўз кучида қолдирди.

“Барселона” ва “Атлетико” ўртасидаги 8 май куни Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.

Испания чемпионатида 76 очко тўплаган “Атлетико” пешқадамлик қилмоқда. “Реал” ва “Барселона” иккитадан кам очко билан кейинги ўринларни банд этган.

Каталонияликлар учун энг муҳим ўйинда жамоани майдонга Куманнинг ёрдамчиси Алфред Схройдер олиб тушади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Куман “Барса”ни бошқармайди