23:32 / 08.05.2021
3 322

АПЛ. Тухель яна Гвардиолани енгди, ҳаммасини сўнгги дақиқадаги гол ҳал қилди


Англия Премьер-лигаси 35-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Челси" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Рахим Стерлинг биринчи бўлим сўнгида ҳисобни очди. Унинг голига 63-дақиқада Хаким Зиеш аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Қўшиб берилган дақиқаларда Маркос Алонсо жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Шундай қилиб, "Аристократлар" очколарини 64 тага етказиб олган ҳолда, 3-ўринга кўтарилиб олди. "Шаҳарликлар" очколари сони 80 талигича қолди.

"Манчестер Сити" – "Челси" 1:2
Голлар: 1:0 – 44 Стерлинг, 1:1 – 63 Зиеш, 1:2 – 90 Алонсо.
"Манчестер Сити" – Эдерсон, Менди (Зинченко, 80), Аке, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Ферран Торрес (Гюндоган, 71), Родри, Стерлинг, Лапорт, Габриэл Жезус, Агуэро (Фоден, 70).
"Челси" – Менди, Алонсо, Рюдигер, Кристенсен (Зума, 45), Джеймс, Зиеш (Хадсон-Одои, 76), Канте (Жоржиньо, 68), Пулишич, Гилмор, Аспиликуэта, Вернер.
Огоҳлантиришлар: Стерлинг (12), Габриэл Жезус (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. Тухель яна Гвардиолани енгди, ҳаммасини сўнгги дақиқадаги гол ҳал қилди