09:00 / 11.05.2021
1 241

Машарипов "Ал-Насср"га қайтадими?

Машарипов "Ал-Насср"га қайтадими?

БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган Жалолиддин Машарипов "Ал-Насср"га қайтиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, Саудия клуби легионеримизни австралиялик дарвозабон Брэд Жонс ўрнига ОЧЛ плей-офф босқичи учун рўйхатдан ўтказади.

Дубайликлар Машариповни  6 ойга ижарага олган эди. Ярим ҳимоячи "Шабаб Ал-Аҳли" сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.

БАА чемпионати яна 1 турдан сўнг якунига етади. Шунингдек, Жалолиддин жамоаси Форс кўрфази кубогининг финал босқичида "Ал-Наср" билан ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Машарипов "Ал-Насср"га қайтадими?