Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг саккизинчи турида ўз майдонида "Қўқон-1912" ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда майдон эгалари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги голлардан бирига муаллифлик қилган жамоа етакчиси Драган Черан фикрларини билдириб ўтди.
"Яхши ўйин бўлди. Муҳими уч очко қўлга киритдик. Биз учун ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда. Бугун ҳам осон ғалаба қозондик, дея олмайман. Рақиб "Қўқон-1912" жамоаси сафарда ҳали мағлубиятга учрамаганди. Бизга етарлича қаршилик кўрсата олишидан хабаримиз бор эди. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз ва "Пахтакор"нинг ўрни қаерда эканлигини кўрсатишимиз керак.
Жамоа оғир уч ҳафтани ўтказди. Дастлаб ОЧЛда 10 кунда 6та ўйинда майдонга тушдик. У ердан келиб "Турон" га қарши тўп тепдик. Шу боис жисмоний жиҳатдан толиқиш бўлиши табиий ҳол. "Қизилқум" билан ўйиндан сўнг чемпионатда танаффус юзага келади. Мана шу паллада дам олиш имконияти юзага келиши мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашим? Мен тайёрман. Лекин қачон ўйнашим аниқ эмас. Паспорт билан боғлиқ муаммолар бор. Шу боис аниқ гап айта олмайман", - дейди Черан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди