09:55 / 14.05.2021
2 104

6 та гол урилган ўйинда "Ливерпуль" МЮ устидан ғалаба қозонди


Англия Премьер-лигасида 34-турнинг қолдирилган ўйини ўтказилди. Унда "Манчестер Юнайтед" майдонига сафар қилган "Ливерпуль" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Бруну Фернандеш ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар сафида дубль қайд этган Фирмино ҳамда би гол урган Жота тарози паллаларини жамоаси томон ўзгартирди. Иккинчи таймда Рэшфорд ҳисобни қисқартирди. Асосий вақт сўнгида Салаҳ бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, 60 тага етказиб олган ҳолда, 5-ўринга кўтарилиб олди. 2-поғонани банд этган МЮ ҳисобида 70 очко мавжуд.

Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 2:4
Голлар: Фернандеш (10, 1:0), Жота (34, 1:1), Фирмино (45+3, 1:2), Фирмино (47, 1:3), Рэшфорд (68, 2:3), Салоҳ (90, 2:4).
Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Шоу, Линделеф, Байи (Байи, 86), Уан-Биссака, Мактомини, Погба, Фред (Гринвуд, 63), Бруну Фернандеш, Кавани, Рэшфорд.
Ливерпуль – Алиссон, Филлипс, Уильямс, Александер-Арнолд, Робертсон, Фабиньо, Вейналдум (Жонс, 74), Салоҳ (Н.Уильямс, 90+2), Тиаго Алькантара, Диогу Жота (Мане, 74), Фирмино.
Огоҳлантириш: Байи (48), Мактомини (80), Кавани (85).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 6 та гол урилган ўйинда "Ливерпуль" МЮ устидан ғалаба қозонди