Бир қатор мамлакатларда ўзбекистонлик футболчилар тўп суришаётганидан хабарингиз бўлса керак. Охирги пайтларда Бангладеш чемпионатида легионерларимиз сони кўпайиб қолди. Эътиборлиси, у ердаги футболчиларимиз тез-тез кўришиб туришади. Бу сафар Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Бангладешда тўп сураётган барча ўзбекистонлик ўйинчилар бир жойга жамландилар.
Аввало у ерда тўп сураётган легионерларимиз билан таништирамиз: булар – Отабек Валижонов, Илдар Маматказин, Фурқат Ҳасанбоев, Шукур Пўлатов, Евгений Кочнев, Сирожиддин Раҳматуллаев, Холмурод Холмуродов, Дилшод Назиров, Ислом Абдуқодиров ва Саиддостон Фозилов.
Дакка шаҳрида, Валижоновнинг хонадонида ҳайит байрами муносабати билан зиёфат уюштирилди. Қизиғи, футболчиларимиз томонидан ташкиллаштирилган мазкур байрам дастурхони маҳаллий телевидение томонидан ҳам ёритилди. Бу эса Бангладешда ўзбекистонлик ўйинчиларга эътибор юқорилигини билдиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?