SPORTS.uz «Насаф» жамоаси ҳужумчиси Хусайн Норчаев билан иккинчи тур олдидан суҳбатлашди.
Қаршининг «Насаф» жамоаси айни дамда Тожикистонда бўлиб ўтаётган ОФК кубогида иштирок этаёганидан хабарингиз бор. «Аждарлар» илк турда «Олой» клуби билан бўлиб ўтган учрашувда муҳим ғалабага эришди. Баҳсда киритилган голлардан бирига муаллифлик қилган Хусайн Норчаевни суҳбатга тортдик.
- Илк учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Очиғи, «Олой» кутилганидек бутун ўйин ҳимояланиш ва имкон бўлиши билан қарши ҳужумга ўтиш мақсадида майдонга тушди. Биз уларни доимо босим остида ушлаб туриш вазифаси билан майдонга чиқиб келдик. Биринчи бўлимда берилган кўрсатмаларни бажардик, аммо гол ҳадеганда дарвозадан ўрин эгалламади. Шу боис, бироз асабийлашдик. Яхшиямки, иккинчи тайм стартида гол уриб олдик. Ана шундан сўнг, елкамиздаги масъулият анча камайди. Биласизми, тинимсиз ҳужум қилган жамоа гол урмаса, қарши ҳужумни ўтказиб юбориш ҳавфи ошади. Яратганга шукур, барчаси кўнгилдагидек ўтди.
- Сунъий чимда тўп суриш қийин эмасми?
- Тўғриси, осон эмас. Шунга қарамай, майдон текис ва тўп суриш учун қулай эканлигини айтиб ўтишим шарт. Машғулотларни анча аввал бошлаганимиз қўл келди. Сунъий майдонда бемалол ҳаракат қилишга ўрганиб қолдик. Ўйлашимча, бу бизга катта муаммо туғдирмайди. Биз яхшироқ мослашиб олиш учун 2-3 кун аввалроқ манзилга етиб келдик. Бу биринчи ўйинда қўл келди. Ҳозирча, ҳаммаси яхши.
- Турнирдаги клуб олдига қўйган асосий мақсад нима?
- «Насаф» ўзи иштирок этган турнирнинг ҳаммасида чемпионлик учун курашади. Бу биздан аввал ҳам шундай бўлган, биздан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Жамоамиз аҳил ва курашдан қочмайди. Мақсадимиз - чемпионлик. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Акс холда, майдонга чиқишдан наф йўқ. Биз ўйиндан-ўйинга яхшироқ тўп суришга ҳаракат қиламиз. Ниятимиз шу. Агар ҳаммаси режа асосида кетса, якунда Қаршига ОФК кубогини иккинчи бор олиб келмоқчимиз. Яратгандан юзимизни ёруғ қилишини сўраб қоламиз.
- Жамоа мухлисларига сўзларингиз бўлса, марҳамат.
- Уларга соғлик ва саломатлик тилайман. Бизни дуо қилиб туришсин. Насиб қилса, уларни хурсанд қиламиз. Биз айнан шу мақсадда бу ерга ташриф буюрдик. «Насаф» бутун Ўзбекистонни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиқади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?