1 437
«Аҳолининг 60-70 фоизи эмланганидан сўнг иммунитети бор фуқаролар ниқобсиз юриши мумкин бўлади»
Ўзбекистон аҳолисининг 60-70 фоизи коронавирусга қарши вакцина билан эмланганидан сўнг иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, вакцинация коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг олдини олади ва республика аҳолисининг 60-70 фоиз қисми вакцинация қилинса, оммавий иммунитет ҳосил бўлади. Оммавий иммунитет ҳосил қилиниши коронавирус инфекциясини назорат қилиш ва енгиб чиқишда эришилган катта ютуқ ҳисобланади.
“Вакцинациянинг тўлиқ босқичларини олган инсон организмида коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи иммун ҳужайралар ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужайралар қанча муддат ҳимоя қилиши борасида тўлиқ маълумот бўлмаса-да, бу ҳужайралар титри юқори бўлган даврда инсонга коронавирус инфекцияси юқмайди. Албатта, бундай ҳолатда вакцинация тўлиқ босқичларини олган ва иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин”, деди штаб аъзоси.
Шунингдек, АҚШ ва Европанинг баъзи давлатларида вакцина олган фуқароларга ниқобларсиз юриш, ижтимоий масофани сақламасликка рухсат берилгани эслатиб ўтилди.
Мутасаддининг фикрича, бу ушбу давлатлар аҳолиси орасида эмланганлар сони 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлгани ҳамда аҳоли орасида оммавий иммунитет ҳосил қилинишига асос мавжудлиги боис бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?