20:46 / 21.05.2021
2 163

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор» вакиллари билан учрашди


Фото: «Пахтакор» ФК
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор» футбол клуби вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда «Пахтакор» матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор» футбол клуби раҳбарияти, асосий жамоа ва клуб вакиллари билан учрашиш учун «Пахтакор» стадионига ташриф буюрди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими «Пахтакор» жамоаси ҳамиша ўзбек футболи фахри бўлиб келгани, бундан буён клубда барча шароитлар муҳайё этилиши борасида сўз юритди.

Жамоа Ўзбекистонда етакчиликни сақлаб, Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланиш мақсадида ҳаракатларини мунтазам кучайтириб боришига урғу берди. Бунинг учун барча зарур шароитлар яратиб берилиши, ёш футболчилар ва академияга эътибор қаратилиши тўғрисида айтиб ўтди.

Учрашув якунида «Пахтакор» бош мураббийи Питер Ҳюистра ва жамоа сардори Егор Кримец миннатдорчилик сифатида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга «Пахтакор»нинг биринчи рақамли либосини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, клубнинг 80% акциясига 2017 йил буён эгалик қилиб келаётган SFI Management Group «Пахтакор»даги улушидан воз кечди ва клуб тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилди.

«Пахтакор» Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистонда 2020 йилни энг кўп зарар билан якунлаган давлат корхоналари рейтингига киритилди. Клуб бунга нисбатан расмий баёнот билан чиқиб 2018—2020 йилги харажатлар тўлиқ SFI томонидан қопланганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор» вакиллари билан учрашди