Шоҳжаҳон ва Шаҳрамнинг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони номи маълум бўлди

Шоҳжаҳон ва Шаҳрамнинг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони номи маълум бўлди
Бугун профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) WBC, WBА, WBО, IBF ва Тhе Ring камарлари учун жанг бўлиб ўтди. Унда америкалик Хосе Рамирес шотландиялик Жош Тейлорга қарши рингга кўтарилди.

Жангнинг дастлабки раундларида Хосе Рамирес бироз устулик қилди. Аммо 5-раунддан сўнг Тейлор ўзини кўрсата бошлади. 6 ва 7-раундларида шотландиялик боксчи Рамиресни ногдаун холатига ҳам тушура олди. Қолган раундларда гоҳ у гоҳ бу боксчи устунлик қилди. 12 раунд тўлиқ давом этган баҳсда барча ҳакамларнинг бир овоздан 114-112 ҳисобига кўра Жош Тейлор (18-0, 13КО) ғалабани қўлга киритди ва мазкур вазндаги барча камарларни ўзиники қилиб, мутлақ жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди. Рамирес эса 26 ғалабали юришидан сўнг илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар