19:58 / 26.05.2021
2 956

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Туркманистон билан ўйнайди


Ўзбекистон миллий терма жамоаси 26 май, чоршанба куни Туркманистонга қарши назорат ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, ўйин Туркманистоннинг таклифига биноан барча учун тўлиқ ёпиқ тарзда ўтади. Учрашувга фақат икки томоннинг расмийлари киритилади. Учрашув борасида бошқа маълумот тақдим этилмаган, унинг қачон ва қаерда ўтказилиши номаълум.

Вадим Абрамов шогирдлари 20 май куни Тошкентда йиғин бошлаганди. 28 май куни терма жамоа делегацияси БААга жўнаб кетади ва 29 май куни Дубай шаҳрида Австралия терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади. Шундан кейин Абрамов шогирдлари Саудия Арабистонига йўл олади.

Марказлаштирилган тизимда ўтказиладиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси Сингапур (7 июнь), Яман (11 июнь) ва Саудия Арабистони (15 июнь) билан ўйнайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Туркманистон билан ўйнайди